02.03.13 15:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:0 "Динамо"
09.03.13 15:00   Олий Лига    "Нефтчи" 0:1 "Металлург"
17.03.13 17:00   Олий Лига     "Пахтакор" 1:0 "Нефтчи"
30.03.13 17:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:3 "Локомотив"
06.04.13 18:00   Ўзб Кубоги     "Зарафшон-ПФК" 0:0 "Нефтчи" pen: 3-4
13.04.13 **:**   Олий Лига      "Сўғдиёна" 2:1 "Нефтчи"
20.04.13 17:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:1 "Насаф"
27.04.13 17:00   Ўзб Кубоги     "Нефтчи" 1:0 "Истиқлол"
04.05.13 17:30   Олий Лига      "Қизилқум" 3:1 "Нефтчи"
11.05.13 18:00   Олий Лига     "Нефтчи" 4:1 "Гулистон"
18.05.13 16:30   Ўзб Кубоги     "Истиқлол" 0:0 "Нефтчи"
25.05.13 **:**   Олий Лига      "Олмалиқ" -:- "Нефтчи"
31.05.13 **:**   Олий Лига     "Нефтчи" -:- "Бунёдкор"
20.06.13 **:**   Олий Лига     "Бухоро" -:- "Нефтчи"
25.06.13 **:**    Ўзб Кубоги     "Нефтчи" -:- "Насаф"
29.06.13 **:**   Олий Лига     "Нефтчи" -:- "Навбаҳор"
04.07.13 **:**   Олий Лига     "Шўртан" -:- "Нефтчи"
08.07.13 **:**   Ўзб Кубоги      "Насаф" -:- "Нефтчи"
 

«Олмалиқ» - «Нефтчи» превью

25 май куни жамоамиз сафарда “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлади. Бу жамоалар олий лигада жами 10 бора тўқнаш келишган. Шулардан 6 тасида фарғоналиклар, 2 тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. Иккита учрашув эса дуранг билан ниҳояланган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 19:8 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 20, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган.
Олмалиқдаги сўнгги учрашувда ҳисоб очилмаган.
15.03.2012.
1-тур.
ОЛМАЛИҚ - НЕФТЧИ - 0:0
Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 3125 томошабин.
Ҳакам: О.Толибжонов
ОЛМАЛИҚ: Харчик Павел; Йўлдошев Бахром; Гоголь Евгений; Станоевич Дарко; Мусаев Шухрат; Эргашев Исроил; Абдурахмонов Достон; Никитенко Артем (Лупашко Александр, 64); Муродов Маъруфхон (Пиримов Зоҳир, 56); Шоаҳмедов Санжар; Холмуродов Зафар (Жўраев Абдураззоқ, 79)
НЕФТЧИ: Турдалиев; Пўлатов; Нурбоев; Ёқубов; Саидов; Алижонов; Исроилов (Исломов, 76); Эрматов; Мирзаев; Акрамов; Низомиддинов.
Огоҳлантиришлар: Никитенко Артем, 28; Пўлатов, 31; Станоевич Дарко, 55; Ёқубов, 83; Акрамов, 87.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Чорак финалнинг биринчи учрашуви Фарғонада бўлиб ўтади

2013 йилги Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичида жамоаларнинг уйда ва меҳмонда қачон тўп суришига ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, жамоамиз чорак финалдаги биринчи ўйини ўз майдонида ўтказадиган бўлди.
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
Дастлабки ўйинлар.
24-25 июнь
«Бунёдкор» - «Машъал»
«Қизилқум» - «Локомотив»
«Нефтчи» - «Насаф»
«Гулистон» - «Пахтакор»
Жавоб ўйинлари.
8 июль
«Машъал» - «Бунёдкор»
«Локомотив» - «Қизилқум»
«Насаф» - «Нефтчи»
«Пахтакор» - «Гулистон»
Манба: www.pfl.uz

Асосий таркиб ўйинчилари ғалаба қозонишди

Кеча жамоамиз ўринбосарлари ва асосий таркиб ўйинчилари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди. “Олмалиқ”қа қарши кечадиган баҳсдан олдин ўтказилган ўйинда асосий таркиб ўйинчилари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, олий лига 9-тур доирасида ўринбосарларимиз 24 май куни “Олмалиқ”қа қарши майдонга тушишса, 25 май куни асосий таркиб ўйинчилари куч синашишади.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Расман: Евгений Шохин “Нефтчи” бош мураббийи

Ниҳоят, “Нефтчи”ни ким бошқариши борасидаги саволларга жавоб топилди. Бугун жамоа базасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” бош мураббийи масаласига ойдинлик киритилди. Клуб раиси Комилжон Мирзабоевнинг таъкидлашича, Евгений Шохин расман “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди.
- Мураббийлар борасида узоқ муҳокама қилдик. Ҳозир мавсум ярмига келиб қолди. Бундай паллада ўзимиз истаган мураббийни топиш осон эмас. Ёш ва тажрибали мураббийлар ҳозир бошқа жамоаларда ишлашмоқда. Шунинг учун Евгений Шохин вариантига тўхталдик. Мавсум якунига қадар унга имконият берамиз. Жамоанинг кўрсатган натижасига қараб у билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик борасида бир қарорга келамиз. Жамоага дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилинни таклиф этдик. Демак, мураббийлар штабида Евгений Шохин (бош мураббий), Шамил Исеев (катта мураббий), Сергей Ковшов (бош мураббий ёрдамчиси) ва Вячеслав Томилин (дарвозабонлар мураббийи)лар фаолият юритишади. Жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло. Барчанинг эътибори 25 май куни “Олмалиқ”қа қарши кечадиган ўйинга қаратилган, дейди Комилжон Мирзабоев.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Олмалиқдаги ўйин ҳакамлари маълум

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий лига 9-турда ишлайдиган ҳакамларни номини эълон қилди. Унга кўра, 25 май куни Олмалиқда бўлиб ўтадиган “Олмалиқ”- “Нефтчи” баҳсини Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Б. Норсафаров (Қарши), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Интервю

Стадион

 

Фото бўлим

  

Медиа

 

НЕФТЧИ ФУТБОЛ КЛУБИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ САЙТИ      
© 2007-2013 www.fcneftchi.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.