Отабек Исроилов жамоамизга ғалаба келтирди
Хабар бериб ўтганимиздек жамоамиз иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Дубайнинг биринчи дивизиони вакили “Ал Шааб” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда муҳлислар 1 маротаба гол кўришга муоффақ бўлишди. Жамоамиз сафида иккинчи бўлимда майдонга тушган Отабек Исроилов учрашувнинг 75 дақиқасида ҳисобни очди. Учрашув 1-0 тариқасида Нефтчи ғалабаси билан тугади.
“Нефтчи”: Элдор Исабоев, Фахриддин Холмуродов, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов, Мансур Саидов, Сардор Мирзаев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Исроилов, Ғайрат Жумаев, Сардор Соипов, Темур Исломов, Шерзод Ҳакимов.




























