БАА давлатидаги сўнги кунлар
Яхши биласиз “Нефтчи” жамоаси айни пайтда БАА давлатида янги мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтамоқда. Фарғоналиклар икки маротаба назорат учрашувида майдонга тушишди. Биринчи учрашув Ливия миллий терма жамоасига қарши бўлди. Ушбу учрашувда Отабек Исроилов жамоага дуранг келтирди ва учрашув 1-1 ҳисобида якунланди. Иккинчи учрашувда эса “Нефтчи” БАА давлатининг биринчи дивизиони вакили бўлмиш “Ал Шааб” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлими кескин рўҳда ўтди, аммо ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда “Нефтчи” бош мураббийи томонидан амалга оширилган ўзгариш ўз самарасини берди. Учрашувнинг 65-дақиқасида майдонга тушган Отабек Исроилов орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас учрашувдаги ҳисобни очди. Учрашув сўнгигача ҳисоб ўзгармади ва фарғоналиклар “Ал Шааб” жамоаси устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Юрий Саркисян шогирдлари 29 январь санасида Дубай – Тошкент йўналиши буйича юртимизга қайтиб келадилар.
Жамоамизнинг БАА давлатидан қизқа фотолавҳаларни қуйдаги хавола орқали кучириб олишингиз мумкин: кучириш учун БОСИНГ!!!




























